Events

Махалла фуқаролар йиғинлари ўртасида қўрик танловлар ўтказилмоқда....

Қўшработ туманидаги Жўш ҳудудида жойлашган Ўртасой,  Урганжи, Янгиқишлоқ,  Жонбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртосида "Энг наъмунали маҳалла" кўрик танлови ўтказилди. Бу кўрик танловда Ўртасой махалла фуқаролар йиғини энг мамунали маҳалла деб топилди.

Image_tadbir: 

Ёшлар кутубхонасининг очилиш тадбири

Жорий йилнинг 29 июнь куни 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва улардаги китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида туман маркази, Қўролос маҳалласида Ёшлар кутубхонаси ташкил этилди.  

Image_tadbir: 

“8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” байрам тадбири

Жорий йилнинг 5 март куни туманда “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда байрам дастурхони ёзилиб, хотин-қизларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Image_tadbir: 

Бўш иш ўринлари ярмаркаси

Туман 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Барчаси ўз қўлингда ” тарғибот доирасида тумандаги фойдали меҳнат билан банд бўлмаган ёшлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ” ўтказилди. 

Image_tadbir: 

"ТЕМУРБЕКЛАР" ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи

Жорий йилнинг 2 март куни туман 82-умумтаълим мактабида “ТЕМУРБЕКЛАР”  ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган мазкур мусобақада туман умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари иштирок этди ва унда 49-умумтаълим мактаби жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. 

Image_tadbir: 
2015-2019 © Хокимият Кушработского района. Разработан в: SAKTRM