1 ноябрдан Қўшработ туманида ер остидан сув олиш бўйича янги тартиб ўрнатилади

2019 йил 9 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 855-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорда қайд этилишича, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг Нурота, Қўшработ ҳамда Зомин туманлари доирасида жойлашган конлар ҳудудида ер ости сувлари ресурсларининг жадал олиниши натижасида ер ости сувлари сатҳининг пасайиши ва захираларининг камайиши кузатилмоқда.

Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабргача бўлган даврда Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари доирасида жойлашган конлар ҳудудида сув олиш учун қудуқларни қазишга рухсатнома, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун мўлжалланган қудуқлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан:

сувни тежаш технологияларини жорий этиш ҳисобга олинган ҳолда суғориш мақсадлари учун - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва оқилона фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда тегишли туманлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда берилади.

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари доирасидаги ер ости сувларининг сатҳи ва сифати бўйича давлат мониторингини кучайтиради ҳамда мониторинг натижаларига кўра, келгусида ушбу ресурсларни олишни чеклаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида 2019 йил охирига қадар Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритади.

Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари ҳудуди доирасида 2020 йилдан бошлаб сувни кам талаб қиладиган экинларни экиш ва етиштиришга, шунингдек, ерларни суғоришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш механизми жорий этилади. 

Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш ва уларнинг захиралари камайишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ташкилотлар раҳбарлари - масъул ижрочилар зиммасига Комплекс чора-тадбирларда кўрсатилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда Нурота, Қўшработ ҳамда Зомин туманлари доирасида қудуқларни ноқонуний бурғилашга ва ер ости сувлари олинишига йўл қўймаслик бўйича назоратни кучайтиради.

Қўшработ туман адлия бўлими

2015-2024 © Хокимият Кушработского района. Разработан в: SAKTRM