"Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар" ҳақида матбуот анжумани ўтказилди.

2022 ЙИЛДА ҲУДУДИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ ИЖРОСИ

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссиясининг раиси  С.Умурзаковнинг 2022 йил 5 январдаги кунлари Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2 сонли баённомага асосан, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан туманда умумий қиймати 130 млрд. 835 млн.сўмлик 578 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган 123 та лойиҳа шакллантирилиб, бугунги кунда лойиҳаларни ишга тушириш бўйича йўл хариталари тасдиқланди.

- саноатда умумий қиймати 45 млрд 450 млн сўмлик
18 та лойиҳаларда 204 та иш ўрини;

- хизмат кўрсатиш соҳасидаумумий қиймати 33 млрд
860 млн
сўмлик 28 та лойиҳаларда 81 та иш ўрини;

- қишлоқ хўжалиги соҳасидаумумий қиймати 51 млрд
525 млн
сўмлик 77 та лойиҳаларда 293 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.

2022 йилда тасдиқланган дастур доирасида бугунги кунда муддатидан олдин умумий қиймати 9 млрд 860 млн.сўмлик 8 та лойиҳаларда 25 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан:

- хизмат кўрсатиш соҳасидаумумий қиймати
4 млрд 860 млн сўмлик 7 та лойиҳаларда 21 та иш ўрини;

- қишлоқ хўжалиги соҳасидаумумий қиймати 5 млрд.
сўмлик 1 та лойиҳаларда 4 та иш ўринлари яратилиши таъминланди.

 

2022 ЙИЛДА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72 сонли қарорининг 3-иловасига 2022 йилдатумандан умумий қиймати 8,5 млн АҚШдоллари яратиладиган янги иш ўринлари 35 табўлган 2 талойиҳа тасдиқланган.

Бундан ташқари Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг
24 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан ҳудудларининг мавжуд салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳамда “Лойиҳа гуруҳлари”нинг фаолиятини тўғри йўлга қўйган ҳолда қўшимча 30,0 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши бўйича топшириғига асосан 2022 йил якунида барча имкониятларни ишга солган ҳолда берилган топшириқларга асосан жами 38,5 млн.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Жумладан:

(ПҚ-72) 2019 йил апрелдаги Президентимизнинг Туркия давлатига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувлар натижасида туманда “ALIHAN ORGANIC AGRO LLC” МЧЖ ХК  ташкил этилди. 

Корхонага 2156 га ер майдони ажратилган бўлиб, ушбу ер майдонининг 400 га лаванда гули, 500 га ток кўчатлари, 300 га бодом, 200 гектар наъматак, 256 гектар ёнғоқ 50 га олхўри, 50 гектар тут,
300 гектар тимян, 100 гектар ковул экилиши режалаштирилган.

Хорижий корхона томонидан бугунги кунга қадар 250 гектар ер майдонига лавланда,  50 гектар ер майдонига ток, 80 гектар ер майдонига бодом, 50 гектар ер майдонига ёнғоқ, 100 гектар ер майдонига наъматак экилди.

Хорижий корхона томонидан бугунги кунга қадар 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.

2022 йилда корхона томонидан ПҚ-72 сонли қарорга асосан
500 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши белгиланган бўлиб, корхона таъсисчилари билан ўтказилган музокаралар натижасида жорий йилда 1 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши бўйича келишиб олинди.

Корхона томонидан март ойида 550 минг АҚШ доллари миқдорида лаванда гули кўчатлари ва 230 минг АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги техникалари ва 220 минг АҚШ доллари миқдорида пул шаклидаги  тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

(ПҚ-72)Корея давлати билан ҳамкорликда 2020 йил 10 октябрда ташкил этилган “ҲАЙБИ ГРОУПС” МЧЖ қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 85-сонли қарорига асосан туманда “Каннабис ўсимлиги етиштириш ва қайта ишлаш” лойиҳаси учун бугунги кунда қадар
600 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирган.

Қўшма корхона томонидан 2021 йил 25 май санасида электрон онлайн аукцион савдолари орқали ютиб олинган 2 гектар ер майдонини Офис бинолари, омбор мажмуалари, маҳсулотларни қайта ишлаш учун объектлари қуриш учун ютиб олган ва бугунги кунда пойдевор ишлари якунига етказилган.

Бугунги кунда корхонага ер майдони ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори чиқиши учун барча ҳужжатлар тақдим этилган.

Мазкур лойиҳа ташаббускорлари 2022 йилда 35 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирган бўлиб, 90 та янги иш ўринлари яратилади.

         Қўшимча лойиҳа Хитой давлати тадбиркорлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “ЙИДЕ МИНИНГ КОМПАНЙ”МЧЖ хорижий корхонаси томонидан жорий йилда “Қурилиш шибен ишлаб чиқариш” фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 2021 йил 14 июнь санасида Хитой давлатидан умумий қиймати 150 минг АҚШ доллари бўлган “Тош майдалаш” ускунасини туманга олиб келди.

Мазкур хорижий корхона томонидан мазкур фаолият учун ҳозирга қадар 338 минг АҚШ долларимиқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди.

Бундан ташқари хорижий корхона томонидан 2021 йилда 215 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ҳам амалга оширди.

2022 йилда “Қурилиш шибен ишлаб чиқариш” фаолиятини кенгайтириш ва қўшимча Хитой давлатидан асбоб-ускуналар жалб этиш ҳисобига 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этишни ва 20 та янги иш ўринлари яратишни режалаштирган.

         Қўшимча лойиҳа Ҳиндистон давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган “ЭДИФАЙС ЭЛИТЕ” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан “Гранит тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Корхона томонидан 2021 йилда мазкур фаолият учун 50 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритган. Хорижий корхона томонидан 2021 йилда  электрон онлайн аукцион савдоларидан
8,5 гектар ер майдони ютиб олинган. Хорижий корхонанинг бундан ташқари Навоий вилояти Ғазғон массивида ҳам гранит тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаси мавжуд. Қўшработ туманида 2022 йилда “Гранит тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш” фаолиятини йўлга қўйиши натижасида 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этишни ва 25 та янги иш ўринлари яратишни режалаштирган.

 

2015-2024 © Qo'shrabot tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM