Ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50 % дан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўрнатиладиган квоталар бўйича фақат биржа савдолари орқали экспорт қилинади.

Мазкур қарорга кўра, қуйидагилар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилади:
техник мой, омухта ем, хўжалик совуни, нефть эриткичи, нефть парафини ва мис купороси; 
маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган шакар (республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида жойлашган истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартнома асосида ўз савдо тармоқлари орқали сотиладиган, умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 10 фоизидан ошмайдиган ҳажми бундан мустасно);
иситиш ёқилғиси, ёқиш мазути, суюлтирилган газ ва нефть битуми (махсус истеъмолчиларга ўрнатилган тартибда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиладиган ҳажмлар бундан мустасно).

Қарор билан биржа фаолиятини амалга оширишдаги қуйидаги талаб ва шартлар бекор қилинди:
биржада камида 100 та сотилган (бепул тақдим этилган) брокерлик ўринлари мавжудлиги;
биржа фаолиятини амалга оширишда товар-хомашё биржалари раҳбарлари малака талабларига мувофиқлиги.

Қўшработ туман адлия бўлими 

2015-2024 © Qo'shrabot tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM