Қўшработ хотин-қизлар қўмитасининг “Энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танловини ўтказиш мақсадида тумандаги мусиқа ва санъат мактабидаги Бошланғич ташкилот хотин-қизлар қўмитаси “Қизларжон” клубининг “Балли қизлар” тадбири ўтказилди. Қизиқарли ўтган ушбу тадбирда 8 нафар қизлар турли номинациялар бўйича хотин-қизлар қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.