Events

Ёшлар кутубхонасининг очилиш тадбири

Жорий йилнинг 29 июнь куни 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва улардаги китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида туман маркази, Қўролос маҳалласида Ёшлар кутубхонаси ташкил этилди.  

Image_tadbir: 

“8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” байрам тадбири

Жорий йилнинг 5 март куни туманда “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда байрам дастурхони ёзилиб, хотин-қизларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Image_tadbir: 

Бўш иш ўринлари ярмаркаси

Туман 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Барчаси ўз қўлингда ” тарғибот доирасида тумандаги фойдали меҳнат билан банд бўлмаган ёшлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ” ўтказилди. 

Image_tadbir: 

"ТЕМУРБЕКЛАР" ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи

Жорий йилнинг 2 март куни туман 82-умумтаълим мактабида “ТЕМУРБЕКЛАР”  ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган мазкур мусобақада туман умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари иштирок этди ва унда 49-умумтаълим мактаби жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. 

Image_tadbir: 

14 январ - Ватан ҳимоячилари куни

Жорий йилнинг 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги  ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда туман ҳокими Х.Оқбутаев иштирок этди.  Байрам муносабати билан ҳарбийларга фахрий ёрлиқлар берилди ва эсдалик совғалари топширилди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © GOVERNMENT OF QUSHRABOT DISTRICT. Maked by: SAKTRM