Туманда маҳаллабай ишлаш бўйича ҳоким ёрдамчилари билан маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантириш, яратилаётган қулайликлар ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш тўғрисида очиқ мулоқот

Туманда маҳаллабай ишлаш бўйича ҳоким ёрдамчилари билан маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантириш, яратилаётган қулайликлар ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш тўғрисида очиқ мулоқот матни 
Қатнашувчилар: туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Сайфитдинов, туман Маҳаллабай ишлаш маркази директори А.Адилов

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш ва дастлабки натижалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги  ПҚ-31-сонли қарори қабул қилинди.

Қўшработ туманида 45 та маҳалла фуқаролар йиғинида 21920 та хонадон, 135500 нафар аҳоли, 28451та оила мавжуд бўлиб, ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчилари 2022 йил 10 январдан расмий равишда ишга олинди ва меҳнат шартномалари тузилди.

2021 йил 15 декабрга қадар республика вакиллари иштирокида ҳоким ёрдамчилари ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ходимларига амалий машғулотлар ташкил қилинди.

Республикадан бириктирилган вакилга хона, зарур мебель ва оргтехника ажратилди, яшаш учун уй-жой билан таъминланди.

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини тизимли ташкил этиш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан зарурий оргтехника ва мебел-жихозлари учун 275,5 млн.сўм ажратиб берилди.

Бугунги кунда ҳар бир ҳоким ёрдамчилари ўз маҳаллаларида хонадонбай сўровномалар ўтказиб, аниқланган муаммоларни соҳалар кесимида ажратиб бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ойма-ой амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб тасдиқланди ва ҳоким ёрдамчиларига тақдим этилди. Ҳар бир маҳалланинг “Ўсиш нуқтаси (Драйвер)”лари аниқлаб олинди.

Меъёрий ҳужжатлар, хонадонбай ишлаш учун “хўжалик китоби”, маблағлар тақсимоти алоҳида китобча қилиб, тарқатилди.

3 та оғир Озод, Чорлоқ, Дўстлик маҳаллалари танлаб олиниб, “Лидер тадбиркорлар”га бириктирилди ва 287 та меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича дастлабки лойиҳалар шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорига асосан 2022 йилда Қўшработ туманида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишдаги паст ҳосилли ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ижара ҳуқуқи асосида 188 гектар ерларни бериш кўзда тутилган.

 

Ҳоким ёрдамчиларининг молиявий инструментлари:

Туманда 2022 йилда жами 68 417,1 млн.сўм маблағлар йўналтирилади:

1. ПҚ-31-сон қарорга асосан жами 8931,1 млн.сўм:

-3988,1 млн.сўм аҳолининг ўзини-ўзи банд қилиш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун

-1017,0 млн.сўм фермерлар кенгаши жамғармасидан субсидия;

-947,2 млн.сўм маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун;

-845,9 млн.сўм “Саховат ва кўмак” жамғармаси;

-1037,3 млн.сўм "Аёллар дафтари" жамғармаси

-1095,6 млн.сўм "Ёшлар дафтари" жамғармаси

 

2. ПҚ-20-сон қарорга асосан 6 544,0 млн.сўмкичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш, полиз, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун йўналтирилади.

3. ПҚ-54-сон қарорга асосан3 950,0 млн.сўмаҳолининг ўз томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланиш учун йўналтирилади.

4. ПҚ-55-сон қарорга асосан 48 992,0 млн.сўм Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратилади.

 

Ҳоким ёрдамчилари уйма-уй юриш орқали томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши, шу жумладан ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш, тадбиркорлик истагини билдирган фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўникма ва ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

Туманда 2022 йил 250 та янги (юридик) кичик бизнес субъектлари ва 650 та  якка тартибдаги тадбиркорлар ташкил этиш режасини қилиб, ушбу режани чораклар, ойлар кесимида маҳаллабай тақсимланди ва ҳоким ёрдамчиларига тақдим этилди.

 

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этишнинг
3 бўғинли тизими

Ҳоким ёрдамчилари, республика вакиллари, ишчи гуруҳлар ва маҳаллий ҳокимликлар тегишли ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда маҳаллабай ишлаш тизимини 3 та бўғинда  ташкил этишизарур:

1-БЎҒИН:

9 268 тамаҳалла фуқаролар йиғини билан умумий иш ташкил этиш,  яъни маҳалла бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва шу асосида ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш бўйича қоида ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишларни амалга ошириш. Бунда:

- тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун кредитлар ажратиш;

- ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга субсидиялар ажратиш;

- ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, уларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш;

- касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш;

- чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик каби фаолият турларини йўлга қўйиш;

- бўш турган бино-иншоот ва ер майдонларини аниқлаш
ва аукционга қўйиш юзасидан таклифлар тақдим этиш (имкониятлар мавжуд бўлганда);

- қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага бериш бўйича маҳалла аҳолисига маълумотларни етказиш;

- ипотека кредити асосида катта йўл ёқасида жойлашган уйларни қайта қуриш орқали 1-қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ва 2-қаватида уй-жойлар ташкил этиш;

- ва бошқа йўналишлар.

2-БЎҒИН:

Ҳар бир кичик туманларда 3-5 тагача, йирик туманларда
10 тагача маҳаллани танлаб олиш.

Бунда маҳаллаларни танлашда барча мавжуд ресурслар ва имкониятлар ҳисобга олиниши шарт, жумладан 2020-2022 йилларда (қуйидаги МЕЗОНлар бўйича):

1. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига мувофиқ:

- ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона, маданият ва спорт) қурилган ва кўзда тутилган бўлса;

- ички йўллар қурилган ва дастурга киритилган бўлса;

- ичимлик суви ва оқова тизими қурилган ва дастурга тушган бўлса;

- электр ва табиий газ таъминоти инфратузилмалари объектлари қурилган ва дастурга киритилган бўлса.

2.Марказлашган инвестиция дастури ва маҳаллий бюджет ҳисобидан:

- ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона, маданият ва спорт) қурилган ва кўзда тутилган;

- ички йўллар дастури бўйича қурилган ва дастурга киритилган;

- ичимлик суви билан таъминланган ва дастурга тушган;

- электр ва табиий газ таъминоти инфратузилмалари объектлари қурилган ва дастурга киритилган;

3.Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига:

б) Жаҳон банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси”(аҳолининг  маълум муаммосини ечимига қаратилган дастур, масалан маълум бир маҳалланинг сув таъминотини йўлга қўйилганлиги) лойиҳаси амалга оширилган ёки кўзда тутилган бўлса;

в) Ислом тараққиёт банкининг “Қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш лойиҳаси”(аҳоли яшаш масканлари, ижтимоий, йўл-транспорт ва инженерлик-коммуникация, бозор инфратузилмасини барпо этиш) амалга оширилган ёки кўзда тутилган бўлса;

г) ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилган бўлса.

4.Тижорат банк кредитлари, инвестор ёки тадбиркорларнинг маблағлари ҳисобига

- саноат лойиҳаларини (завод, фабрика) ишга туширилган ёки кўзда тутилган бўлса;

- қишлоқ хўжалиги лойиҳалари(интенсив боғ, томчилатиб суғориш, иссиқхона, яқиндаги дарёда балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик, гулчилик, уруғчилик ва бошқа) амалга оширилганлиги ёки бажарилаётган бўлса;

- хизма кўрсатиш лойиҳаларини (бозор, савдо комплекси, йўл бўйи инфратузилмаси, IT парклар, химчистка, автосервис ва бошқа) амалга оширилган ёки қурилаётган бўлса;

5.Эркин иқтисодий, кичик ва ёшлар саноат, эркин савдо зоналарида:

а) марказлашган инвестиция дастурига мувофиқ йўл, сув ва оқоқва тизими, электр ва табиий газ таъминоти инфратузилмалари объектлари қурилганлиги ёки режалаштирилганлиги :

б) инвестор ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш объектларининг барпо этилганлиги ёкиқурилаётган бўлса;

6. Хонадонларини сотиб олиш харажатларининг бир қисми давлат субсидияси ҳисобига қопланадиган“Янги Ўзбекистон” массивларига яқин ёки қурилиши мўлжалланган бўлса.

7. Кам ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини аукцион орқали ижарага бериладиган ер майдонлари мавжуд бўлса.

8. Бўш бинолар ва ер майдонлари аниқланиб, саноат, хизмат ва сервис лойиҳалари амалга оширилган ёки қурилаётган бўлса.

9. Ташриф объектларига туташ ҳудудларда бўлса.

10. Маҳалла аҳолисида тарбиркорлик фаолиятига иштиёқи бўлса.

Барча зарурий ресурсларни биринчи навбатда ушбу белгилаб олинган маҳаллаларга йўналтириш.

Пировард натижа:2022 йилда камида мингта маҳаллани намунали даражага олиб чиқиш.

Бунда 2022 йил 1 январга қадар:

Захидов тадбиркорликни ривожлантириш ва ўзини ўзи банд қилиш борасида мавжуд кредитларнинг туманлар кесимида 10 трлн сўм маблағлар тақсимотини;

Хусановишсиз ва банд бўлмаган аҳолига ажратиладиган субсидияларнинг турлари бўйича туманлар кесимида 1,2 трлн сўм маблағлар тақсимотини ҳудудларга етказиш.

Вилоят, туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари республика вакиллари билан биргаликда кредитлар ва субсидиялар маҳалланинг ҳақиқий аҳволидан келиб чиқиб 2022 йил 10 январга қадар тақсим қилинишини якунига етказиш.

Вилоят ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари Республика ишчи гуруҳи ва республика вакиллари билан биргаликда 15 январга қадар ҳар бир туман бўйича намунали даражага чиқариш учун белгиланган 3-10 тагача маҳаллаларнинг рўйхатини Агентликка тақдим этиш.

Бунинг учун, 2022 йил 10 январга қадар:

Бобоев уй жой қурилиши, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари юзасидан манзилли рўйхатлар ҳамда маълумотларни (масалан “Обод қишлоқ” дастури);

Кудбиев паррандачиликни ривожлантириш лойиҳаси доирасида ҳудудларга етказиб берилган 3 541 та инкубаториялар тўғрисидаги рўйхатни;

Маткаримов (Иқтисодий тараққиёт вазирлиги) халқаро молиявий институтлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан маълумотларни;

Захидов тижорат банклари кредитлари ҳисобига ҳудудларда амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни;

Умаров пахта ва ғалладан бўшаган ижарага бериладиган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни;

ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари ҳудудий инвестиция лойиҳалар бўйича манзилли маълумотларни маҳаллалар кесимида Агентликка тақдим этсин.

Агентлик 3 кун муддатда маълумотларни умумлаштирган ҳолда маҳаллалар кесимида маълумотларни шакллантириб ҳудудларга етказсин.

3-БЎҒИН:

Маҳалла ва туманнинг ривожланишида кескин бурилиш ясайдиган йирик лойиҳалар билан ишлаш(бозорлар ва йирик савдо объектлари, кичик саноат зоналари ташкил этиш, коллежлар ҳудудида ангарлар ва бинолар қуриш, йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, фойдаланилмаётган ерларни фуқароларга тижорат асосида ажратиш ва бошқалар).  

Ҳоким ёрдамчилариреспублика вакиллари билан биргаликда
2022 йил 15 январга қадар 1-чорак учун, 1 мартга қадар йиллик “йўл хариталари” ишлаб чиқсин.

Ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари 15 мартга қадарҳоким ёрдамчилари томонидан ишлаб чиқилган “йўл харитаси”га асосан ҳар бир туман ва ҳудудлар дастурларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.

“Йўл харита”лари ва дастурлар оддий, содда, аниқ манзилли ва муддатли бўлиши, жумладан чорак якуни билан аниқ натижаларга эришилишиназарда тутилиши лозим.

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF QUSHRABOT DISTRICT. Maked by: SAKTRM