Туманда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар билан танишиш

Туманда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2451-сонли қарори асосида Қўшработ туманида Саудия Арабистон (СФР) ва ОПЕК фонди маблағлари ҳисобидан аҳолига тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида  лойиҳанинг умумий қиймати 36.05 млн.АҚШ долл ҳисобидан туманда 8 лот пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

         2021 йил режаси 20.6 млн.долларни ташкил қилиб, йиллик режага нисбатан 69 % миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.

         Шундан, 108 дона янги артезиан қудиғи ва 6 та мавжуд қудуқни реконструкция қилинди, 7 дона сув резервуарлари ва 58 дона сув миноралари қурилди, 43 та 6х6 насос станция / хлоратор биноси ва 16 та 3х6 хлоратор бинолари қурилди ҳамда Д20-110 мм ли 435075 метр сув тармоғи 321125 метр абонент тармоқлари тортилди, 5652 дона сув ўлчагичлар ва 3 дона қуёш электр станцияларини ўрнатилди.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-талбирлар тўғрисида”ги Q-5048-son қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг Жонбулоқ маҳалласида 958 млн.сўмга 1 дона сув иншоат ва 4 км сув тармоғи тортиш режалаштирилган бўлиб,  ҳозирги кунда ушбу объектда  тармоқ тортиш ишлари якунланиб, сув миноралари ўрнатилиб, сув  тармоғини синовдан ўтқазиш  ишлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © GOVERNMENT OF QUSHRABOT DISTRICT. Maked by: SAKTRM